Хабарингиз бор, Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев мунтазам тарзда ҳудудларни айланиб, беморлар ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олмоқда.
Уларнинг турмуш шароитлари ва мавжуд муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам бериш чораларини кўрмоқда.
Ўрганишлар давомида тўпланган муаммолар ҳамда сайёр қабуллардаги мурожаатлар асосида бугун тумандаги "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 нафар оилага уй таъмири учун қурилиш материаллари ҳамда 5 нафар кўмакка муҳтож фуқароларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.