Айни кунларда юртимиз бўйлаб 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами шукуҳи кезиб юрибди.
Юртимизга ҳар йили баҳор фаслининг илк даракчиси каби кириб келадиган бу байрамни гўзаллик ва нафосат айёми сифатида шоду хуррамлик билан нишонлаймиз. Унинг айнан баҳор фаслида нишонланиши ҳам ўзига хос мазмунга эга. Бу мазмун шундан иборатки, ўзининг гўзаллиги, меҳри, саховати билан аёл зоти баҳорга, мана шу бетакрор фаслга жуда-жуда ўхшаб кетади.
Янгиобод туманида бу йилги байрам ҳар йилгиданда ўзгача ўтмоқда. Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ташаббуси билан байрам шодиёналари барча маҳаллаларда ташкил этилмоқда.
Дастлаб туманнинг Хўжамушкент, Сармич ва Дўстлик маҳаллаларида нишонланган байрам тадбирларида туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан концерт дастури намойиш этили, ушбу маҳаллалар хотин-қизлари учун байрам дастурхонлари ёзилди.