Яқинда туманнинг 1-сектор ҳудудида туман ҳокими иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда аҳоли ва ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Жумладан, улар орасида Янгиобод ШФЙ, Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи, боқувчиси йўқ, 3 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган Ю.Мамирова олий ўқув юртига ўқишга киргани ва контракт пулини тўлашга имконияти етмаётганлиги сабабли туман ҳокимига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Мурожаатни тинглаган туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ушбу масалани ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди ва оз фурсатда фуқарога таълим кредити расмийлаштирилиб, контракт маблағи ўтказиб берилди.