Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда масъуллар сўз олишиб, барчани байрам билан табрикладилар ҳамда бир гуруҳ маҳалла фаоллари ва нуронийларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
"Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним" шиори остида ташкил этилган байрам шодиёнасида аҳоли учун байрам дастурхони ташкил этилиб, дастурхонга халқимизнинег миллий таоми ҳисобланган ош тортилди.
Байрам тадбири доирасида миллий урф-одатларимизни ўзида акс этирган буюмлар, миллий таомлар, амалий санъат ва ҳунармандчилик кўргазмалари ҳам намойиш этилди.
Тадбир туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан куйланган дилтортар тароналар билан ўйин-кулгу ва хурсандчилик билан давом этди.