Янгиобод туманида Наврўз сайллари давом этмоқда.
Туманнинг Ҳақотоғ ҚФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтган байрам тадбири ҳам катта халқ сайлига айланиб кетти.
"Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним" шиори остида ташкил этилган байрам шодиёнасида аҳоли учун байрам дастурхони ташкил этилиб, дастурхонга халқимизнинег миллий таоми ҳисобланган ош тортилди.
Тадбир туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан куйланган дилтортар тароналар билан ўйин-кулгу ва хурсандчилик билан давом этди.