Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида етакчилар томонидан 14-30 ёшдаги 7366 нафар “Ёшлар баланси”ни шакллантирилди.
Жорий йил 11 апрель санасида “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси” йиғилишида берилган топшириқларга мувофиқ маҳаллалардаги ёшлар етакчилари орқали ёшлар 3 та асосий тоифаларга ажратиб олинди. жумладан:
Шундан, 236 нафар ёшлар “қизил” тоифаларга ажратилди.
Мазкур тизим асосида ушбу тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича масъуллар бириктирилиб, алоҳида вазифалар белгилаб олинди.
“Қизил” тоифадаги (тарбияси оғир ва алоҳида ишлашга муҳтож) ёшлар жами 236 нафар (жами ёшларнинг 3.2 %) бўлиб, шундан мазкур тоифадаги профилактик (22 нафар), пробация ҳисобида турувчи (3 нафар), мунтазам дарс қолдирувчи (1 нафар), нотинч оила фарзандлари (2 нафар), оилавий ажрим ёқасидаги ёш оилалар (4 нафар), сурункали касаллиги мавжудлар (36 нафар), хорижий миграциядан қайтиб келганлар (61 нафар) ва ногиронлиги бўлганлар (104 нафар) Етимлар (3 нафар)ёшлар билан индивудиал ишлаш белгиланган.
Ушбу ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий реабилитация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул этиб, туман секторлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарларига бириктирилди.
Албатта, туманимизда ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди. Айниқса, ҳаётнинг турли синовларига дуч келган ёшларга кўпроқ эътибор бериш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш устувор вазифаларимиздан ҳисобланади. Шу боис тумандаги 236 нафар ёшларнинг муаммолари, мақсадлари билан қизиқишлари аниқланди.
Шу мунособат Янгиобод тумани маҳалласида “оғир” тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича тумандаги 8 та маҳаллада ва 4 та секторда ҳамда туман “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди. Ушбу “Йўл харита” да 236 нафар ёшлар туман сектор рахбарлари ва тегишли ташкилотларга бириктирилди.