Бугун эрта тонгдан Янгиобод туманида "Хавфсиз ҳаёт учун" шиори остидаги вело ҳамда югуриш марафони бўлиб ўтди.
Ички ишлар бўлими, туман ҳокимилиги ва тегишли ҳамкорлар томонидан ташкил этилган марафан кексаю-ёшни бир мақсад йўлида бирлаштирди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мазкур марафон барчага жисмоний тетиклик билан бирга аъло кайфият ҳам бағишлади.
Марафон якунида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.