Янгиобод туманида олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари натижасида маҳаллалар янада кўркам тус олиб, аҳоли турмуш даражаси тобора яхшиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 — 2025 йилларда жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-146-сон қарорига асосан бир қатор ижтимоий соҳа обеъектларини қуриш ва реконструкция қилиш, йўл ва муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш чоралари белгиланган.
Шу асосда
Туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида мазкур объектларда кечаётган ишлар билан танишиш мақсадида медиа тур ташкил этилди.