Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2023 йил 24 июндаги № 2-1303-2301/2916-сонли суд буйругига асосан қарздор О.А дан удирувчи Н.А фойдасига икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2023 йил 26 июнь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 2023 йил 26 июнь куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан 2023 йил 21 август куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида О.А ва Н.А оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.