Бугун “Телеграм” ижтимоий тармоғида “Жиззах вилояти Янгиобод туманида мажбуран бодом кўчат сотишяпти. Донаси 5000 сўмдан...” мазмунидаги хабар тарқалди. Ушбу пост юзасидан шуни маълум қиламизки, бу асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида баҳор ва куз мавсумларида Янгиобод туманида ҳам яшил майдонларни кенгайтириш ва янги боғлар ташкил этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Жорий куз мавсумида ҳам шу ишларнинг давоми сифатида ҳудуд иқлимига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш кўзда тутилган. Янгиобод тумани ҳудуди асосан лалми ерлардан иборат бўлганлиги сабабли мутахассислар томонидан сувсизликка чидамли бўлган бодом кўчатлари экиш тавсия қилинган бўлиб, аҳолига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиш, ҳудуд иқлимига мос бўлган кўчатлар, шу жумладан, бодом кўчатларини экиш тарғибот ва тавсиялар асосида тушунтирилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, туманда кўчат сотиб олишга мажбурлаш борасида ҳеч кимга ҳеч қандай топшириқ берилмаган ҳамда бундай ҳолатга йўл қўйилмаслигини маълум қиламиз.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати