Хабарингиз бор, хукуматимиз томонидан ҳам коррупция иллатига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Ушбу иллатга қарши кураш борасида бир қатор чора-тадбирлар ҳам амалга оширилди.
Жумладан: давлат хизматчиларининг ойлик маошлар сезиларли даражада бир неча маротаба оширилди, аҳолининг даромадларини ошириш борасида уларга қулайликлар, шароитлар яратилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда.
Халқ орасида баъзида пора билан тушибди деб эшитиб қоламиз.
Шу орада Халқимиз орасида машҳур бўлган мақол эсимизга тушади.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача!
Қонунлармизда пора олиш жинояти учун оғир жазолар белгиланган бўлсада, баъзи бир қўштирноқ ичидаги фуқароларимиз томонидан ушбу жиноятни содир этишаётгани ҳеч биримизга сир эмас.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси - пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш:
а)такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазкур жиноятни олдини олиш ва салбий оқибатларини камайтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Бахтиёр Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси