Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ташкилотнинг олий мукофоти – МДҲ Фахрий нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, кейинги бир неча йилда Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик ишидаги иштироки фаоллашди.
Мамлакатимиз МДҲнинг тармоқлар бўйича ҳамкорликнинг 24 та органига қўшилди, 65 та тузилмаси фаолиятида тўлиқ иштирок этмоқда.
Ушбу даврда Ўзбекистон Президенти томонидан кўплаб муҳим йўналишлар юзасидан қарийб 70 та ташаббус илгари сурилди. Уларнинг аксарияти Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланиб, рўёбга чиқарилди.