Ҳурматли Президентимизнинг Фармони билан келгуси улкан мақсад ва вазифаларни амалга оширишда дастури амал бўлиши белгиланган “Ўзбекистон-2030” стратегияси тасдиқланди ва уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши кенг жамоатчилик жуда катта хушнидлик билан қарши олди. Боиси “Ўзбекистон-2030” стратегияси лойиҳаси мухокамасида халқимиз томонидан билдирилган ҳар бир фикр, таклиф қунт билан ўрганилди.
Давлатимиз раҳбари бу хақда сўз юритар экан, “Халқ манфаатини таъминлаш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ҳаракатлар давом эттириш мақсадида, “Ўзбекистон-2030” стратегияси ишлаб чиқдик. Унинг лойиҳасини мухокамага қўйганимизда, 1 миллиондан кўп таклифлар келиб тушди. Бу нимадан далолат! Халқимиз бефарқ эмас, йўналишларимизни, камчиликларимизни кўрсатиб беряпти.
Бу биз учун “йўл харитаси”. Давлатда энг катта хакам – халқ” деб таъкидлаб ўтгани ҳам “Ўзбекистон-2030” стратегияси, том маънода халқ стартегияси эканининг яққол исботидир.
Дархақиқат, мазкур ҳужжатда Ватанимиз мустақиллиги ва тинчлигини асраш, кучли иқтисодиётни шакллантириш, халқимиз ҳаётини обод ва фаровон қилиш, фарзандларимизни баркамол этиб тарбиялаш вазифалари белгиланган.
“Ўзбекистон-2030” стратегиясидан ўрин олган 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсад асосида, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” таъмиойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш борасидаги сай-ҳаракатлар сифати жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.
Ҳар қандай эзгу ғоялар юртпарвар, элпарвар инсонларнинг фидойилиги, шижоати ва албатта, меҳнат билангина амалий самара беради. Шу сабаб Фармонда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсатгичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу бўйича уларнинг биринчи раҳбарларига шахсий маъсулият юкланди.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Содда қилиб айтганда бизнинг мақсадимиз битта: у ҳам бўлса, Янги Ўзбекистонда халқимиз яйраб ишлайдиган, ҳаётдан рози бўлиб, яйраб яшайдиган давлат қуришдан иборат”.
Бахтиёр Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси