Мамлакатимизда олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар инсонни ҳайратда қолдиради.
2023 йил 25 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” глобал кампанияси доирасида 2023 йилда “Бирлашинг! Аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ишларига сармоя қиритинг” мавзусига бағишланган ахборот кампанияси бошланишини эълон қилгач, Мамлакатимизда ҳам “Зўравонликка қарши 16 кун” кампанияси 2023 йил 25 ноябрдан бошланиб кетди.
“Зўравонликка қарши 16 кун” кампаниянинг асосий мақсади барчани аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олишда фаол иттифиқчи бўлиш, аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун республика бюджетидан маблағ ажратиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни киритиш, иш жойларида хотин-қизларнинг иқтисодий ҳимоячисини таъминлайдиган чораларга хусусий ва давлат сектори томонидан инвестициялар ажратилишини тарғиб қилишдан иборат.
Гендер зўравонлик нафақат жабрланганларга зарар етказади, балки мамлакатдаги иқтисодий ва ижтиомий тараққиётга ҳам тўсқинлик қилади. Стратегик инвестициялар орқали муаммонинг асосий сабабларини бартараф этиш, хабардорликни ошириш ва ўзаро ҳурмат ва тенглик маданиятини ривожлантириш мумкин. Комплекс ёндашув барча даражадаги инвестицияларни, жумладан давлат томонидан молиялаштиришни, хусусий сектор ташаббусларини, шу жумладан экология, ижтимоий сиёсат, корпоратив бошқарув доирасидаги мажбуриятларини, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни талаб қилади.
Шарофиддин Бегбулов
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг
девонхона мудири