Ҳукуматимиз томонидан кейинги йилларда барча соҳаларда коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Коррупция иллатига қарши кураш учун бир қатор чора-тадбирлар ҳам амалга оширилди ва бу ишлар давом этмоқда.
Жумладан: ҳар йили давлат хизматидаги фуқароларнинг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилиб борилмоқда, аҳолининг даромадларини ошириш учун шароитлар яратилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда.
Хукуматимиз томонидан ушбу жиноятни содир этилиши олдини олиш мақсадида, барча соҳалар электронлаштирилди ва давлат хизматлари марказлари ташкил этилиб, фуқароларнинг сарсонгарчиликларининг олдини олиш учун аризаларни онлайн юбориш йўлга қўйилди.
Хукуматимиз томонидан фуқаролар учун барча қулайликлар яратилган бўлсада, аммо баъзи бир фуқароларимиз томонидан ушбу жиноятни содир этишаётгани ачинарлидир.
Коррупция жиноятни содир этиш усули сифатида, фақатгина маълум миқдордаги пулни пора тариқасида олишни тушинмаслик керак.
Мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши ҳам коррупция жиноятини содир этиш усуллари сифатида баҳоланади.
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши — Пора олиш жинояти сифатида баҳоланади. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-модда).
Хукуматимиз амалга ошираётган чора-тадбирлар, ушбу жиноятни олдини олиш, фуқароларнинг яшаш тарзи яхшиланишига, давлатимизнинг ривожланиши учун муҳим омил бўлмоқда.
Бахтиёр Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси