Ҳозирда бутун дунё бўйлаб интернет тизими жуда ривожланиб кетди. Айниқса ушбу тизимдан фойдаланувчилар асосан ёшлар эканлиги ачинарли ҳолатдир.
Мамлакатимизда ҳам ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш мақсадида, тарғибот ишлари олиб борилаётганлиги, хукуматимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш учун уларга шарт-шароитлар яратилганлигига қарамасдан баъзи бир ёшларимиз тушинар-тушунмасдан, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган, қирғин солишга ёки фуқароларнинг зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материлларни тарқатиб тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш – жиноятини содир этаётганлиги сир эмас.
Ёшлар тарбияси билан аввало ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бўш вақтида нима ишлар билан шуғулланаётганлиги, мактабга ўз вақтида бораётганлиги, дарсларни қай даражада ўзлаштираётганлиги бўйича назорат қилиб бориши керак.
Албатта қонунчилигимизда, ушбу жиноят учун бир қатор жазо чоралари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддаси “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш - Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бахтиёр Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси