Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда мамлакат ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлиши таъкидлаб ўтилди.
Мазкур йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Янгиобод туманида 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан 32 та банддан иборат комплекс чора – тадбирлар “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Тумандаги ишсиз ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида тизимли иш ташкил этиш мақсадида 2020 йил 6 март куни Жиззах вилояти Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 14/3-сонли қарори қарори қабул қилинди.
Туманда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича
7 босқичдан иборат ишлар ташкил этилди.
Маҳаллалар кесимида ишсиз ёшларни аниқлаб рўйхатлари шакллантирилди;
Ишсиз ёшларнинг рўйхати асосида Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ишлаб чиқилди;
Манзилли режа ижросини таъминлаш бўйича Йўл ҳаритаси тайёрланди;
Ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш режаси ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди;
Манзилли режа ижроси бўйича доимий назорат ва мониторинг юритилмоқда;
Ҳар ойда Манзилли режа ижроси ҳақида вилоят ҳокимлигига ҳисобот тақдим этиб борилади;
Ҳар ойда Манзилли режа ижросининг бориши фаоллар йиғилишларида доимий муҳокама қилиб борилади.
Туманда ишсиз ва банд бўлмаган ёшлар
1505 нафарни ташкил қилади. Шундан, 17 нафари имконияти чекланган ёшлар, 389 нафари таълим муассасаларини тамомлаб банд бўлмаган ёшлар, 737 нафари уюшмаган ёшлар ҳисобланади.
Ҳозирги кунда 737 нафар уюшмаган ёшлардан 609 нафарини 82.6% бандлиги таъминланди.
Жумладан:
“Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури орқали 2020 йилда
3 та лойиҳага 1 млрд 660 млн. сўм ажратилиб, натижада
54 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Жамиятда ёшларнинг роли ва обрўсини ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммолари ичига чуқурроқ кириш ва уларни ҳал этиш ҳамда ҳар бир ҳоким томонидан сектор раҳбарлари билан биргаликда ёшлар масаласини ўзининг устувор вазифаси қилиб белгилаб олинди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари тажрибасини давом эттирган ҳолда ҳафтанинг Шанба кунини “Ёшлар масалаларини ечиш куни” этиб белгиланган.
Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашувларини ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан 20 маротаба учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда жами 4 минг 681 нафар ёшлар иштирок этиб, қатор масалалар, муаммолар ва таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 20 февралидан 1 июль кунига қадар тумандаги 4 та сектор раҳбарлари “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашувлари жадвали ишлаб чиқилди.
Ушбу даврда сектор раҳбарлари томонидан 68 та учрашувлар ташкил қилинади ва уларда 13 минг 600 нафардан ортиқ ёшларнинг иштироки таъминланади.
А.Нишонов,
Янгиобод туман ҳокими ўринбосари,
Ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича туман штаби раҳбари.