Жорий йилнинг 28 май куни соат 11-00 дан 14-00 га қадар Янгиобод туманидаги мавжуд 297 та бўш иш ўринлари учун онлайн тарзда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади.
Тумандаги ишсиз аҳоли ва ёшларга карантин даврида уйдан чиқмасдан ўзларига муносиб иш топишлари учун қулай шароит яратиш мақсадида мазкур бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бу йил онлайн тарзда ташкил этилмоқда.
Янгиобод туманидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни ва ариза бериш тартибини yangiobod.jizzax.uz веб сайти ҳамда @yangiobod_tumani , @deputat_fikri , @yangiobod24 телеграм каналлари орқали олишингиз мумкин.
Ташкилотчилар: Янгиобод туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши.
Телефонлар: +998 99 550 08 15 , +998 99 550 07 68
Янгиобод туманидаги мавжуд бўш иш ўринларининг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин