Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Янгиобод тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида тумандаги 21 нафар уйда таълим оладиган ўқувчи ёшлар ҳолидан хабар олинди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан уларга байрам совғалари улашилиб, тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар олиб борилди ва уйда таълим-тарбия олиш учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, шу билан бирга, эҳтиёжларидан келиб чиқиб, реабилитация техник воситалари, протез ортопедия буюмлари билан таъминлаш чоралари кўрилди.