Юртимизда “инсон қадри ва манфаатлари учун” тамойилига асосланган ҳолда ижобий ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Жумладан, инсон хуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги кейинги жиддий ютуқ, бу кўпчиликни ўйлантирган, қийнаб келган “прописка” тизимини тубдан ўзгартириш бўлди. Жамият узоқ йиллар давомида бу тизимга нисбатан фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига тўсиқ, дея қараб келган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳурматли Шавкат Мирзиёев эски “прописка” тизимини фуқораларнинг оёқларига урилган кишан, деб таъриф берди ва уни тубдан ўзгартириш чораларини кўрди. Ушбу чора-тадбирларга кўра, рўйхатдан ўтишни билдириш тизимига ўтиш кўзда тутилган. Ушбу чора-тадбирлар шунингдек фуқароларнинг мулкий хуқуқларига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Зеро мамлакатнинг бошқа худудларида истиқомат қилган фуқаролар Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлмаганликлари учун узоқ йиллар давомида пойтахтдан ўз номларига уй сотиб олиш имкониятидан маҳрум эдилар. Кўплаб фуқаролар Тошкентдаги ўзларининг кўчмас мулкини пойтахтда доимий рўйхатда турган яқин танишлари номига рўйхатдан ўтказиб, сўнгра ўзлари ўз уйларида ижарачи каби яшашга мажбур эдилар.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, уй-жой сотиб олишда прописка талаби бекор қилинганидан сўнг, ўзбекистонликлар Тошкент шаҳрида қарийб 13 мингта хонадонни сотиб олдилар. Улардан 70 фоизини вилоятлик фуқаролар ташкил қилди. Хукумат, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайитириш учун қатъий чора-тадбирларни қабул қилди. Фақат ўтган йилларнинг ўзида 50 минг нафар юртдошимиз Ўзбекистон фуқароолигига эга бўлди, бу йил эса 20 мингдан зиёд шахс фуқароликка эга бўлиш имкониятини қўлга киритди.
Бу ижобий ислоҳотларнинг барчаси “инсон қадри ва манфаатлари учун” қилинмоқда.
Хукуматимиз томонидан олиб борилаётган бу каби ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, барчамиз ўзимизнинг ижобий ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.
Бахтиёр Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси