Шу йилнинг 29 май куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг олтинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда шу билан бирга ташаббускор лойиҳа эгалари ҳам иштирок этишди.
Сессияни туман ҳокими Икром Матиев олиб борди ва мазкур сессия ишида депутатлар томонидан учта масала кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилгач, Янгиобод туманида қишлоқ хўжалиги ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш истагида бўлган ташаббускор тадбиркорларга ҳам сўз берилди ва улар иштирокчиларни ўз лойиҳалари билан бирма-бир таништириб ўтдилар.
Жумладан, Янгиобод тумани “Сармич” МФЙ ҳудудидa «sarmich foods » МЧЖ томонидан узумзор ва боғ барпо этиш, “Дўстлик” МФЙ ҳудудидa «sovot foods» мчж томонидaн зaмонaвий иссиқхонa комплекси тaшкил этиш лойиҳaлари тўғрисида батафсил айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, Янгиобод тумани “Баландчақирсой” СИУ ҳудудида “Аgro mix” МЧЖ томонидан 2020-2021 йилларда минг гектар майдонда барпо этиладиган, лойиҳа қиймати 17,0 млрд сўм бўлган “Узум етиштириш ва қайта ишлаш” лойиҳаси, “Balandchaqir grape servis” МЧЖ томонидан 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган, лойиҳа қиймати йилига 8 минг тонна, экспорт ҳажми 1 млн доллар бўлган “Узумзорлар барпо этиш” лойиҳаси, “Янгиобод” шфй ҳудудида “Истиқлол баҳори томорқа хизмати” МЧЖ томонидан амалга ошириладиган “Помидор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш” лойиҳаси, шунингдек, тадбиркорлар томонидан туман ҳудудида паррандачилик, чорвачилик ва боғдорчилик йўналишларида фаолият олиб бориши кўзда тутилган бир нечта лойиҳалар тўғрисида таништириб ўтилди.
Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида туманга ташриф буюрган хорижий тадбиркорлар ҳам тадбирда сўз олдилар ва туманнинг барча тадбиркорлик йўналишлари учун қулай бўлган иқлим шароитлари, Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритиб, ўз мамнунликларини яширишмади ҳамда туман ривожи учун ҳар қандай ҳамкорлик ишларига тайёр эканликларини билдирди.
Таклиф этилаётган лойиҳалар сессия иштирокчилари томонидан илиқ қарши олиниб, туманнинг истиқболи йўлидаги умид ва ишончлари яна бир карра ортди десак адашмаган бўламиз.
Туман ҳокими Икром Матиев ҳам мазкур ташаббускор лойиҳа эгаларига ишонч билдириб, Янгиободнинг янада обод бўлишига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни ҳар доим қўллаб қувватлашга тайёр эканини яна бир бор таъкидлаб ўтди.