Хидиров Улуғбек Шодмонқулович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Б.Узоқов иштирокида Янгиобод туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Хидиров Улуғбек Шодмонқулович 1967 йил Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган. Маълумоти олий. 1989 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Хидиров Улуғбек Шодмонқулович 1989-1999 йиллар Сирдарё вилояти Ховос тумани ички ишлар бўлими ходими, 1999-2002 йиллар Янгиобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, 2005 йилдан ҳозирги вақтга қадар эса фермер хўжалиги раҳбари вазифаларида фаолият юритиб келган.