Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг судьяси Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қоунуннинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасида уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳам кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланишини таъминлаш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳақида, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ва “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги, Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 02.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сонли қарори юзасидан тушунчалар бериб ўтди.
Жумладан, мазкур Фармон билан коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилиб, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ унинг асосий вазифалари этиб:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш этиб белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.
Бунга кўра,кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқа, бироқ шундай бўлсада айрим эркакларимизнинг бугунги кунда ҳам ўз жуфти ҳалолларига нисбатан қўпол муамолада бўлиши. уларни таҳқирлаш, зўрлик ишлатиш ҳолатлари учраб турибди. Ана шундай зўровонлик, турмуш ўртоғқлари томнидан уларга нисбатан таъзийиқлар ўтказилишининг олдини олиш борасида ички ишлар бўлими томонидан жабрдийда аёлларимизга ҳимоя ордерлари олиб берилишига қарамасдан бу ҳолатларнинг учраб туришлиги кишини ҳайратга солади. Бугунги кунда мамлакатимизда гендер тенглик деган тушунчаларни фуқароларимиз ўртасида кенг тағиб қилиш уларни амалда қўллаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Чунки кўпгина хотин-қизларимиз бугунги кунда ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари, қонунлар билан таниш эмаслиги оқибатида мана шундай ҳолатларнинг қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳеч кимга сир эмаслиги маълум. Бугунги кунда ана шундай ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора-тадбирларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликнинг сабаблари ҳамда шарт-шароитлари бўлган омилларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва баҳолаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот олиб бориш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг статистик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда уларни давлат статистика органларига тақдим этиш, фуқароларни, айниқса хотин-қизларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги, шунингдек ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш мақсадида ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли қонуни қабул қилинган.
Жумладан, Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат,
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
тазйиқ ва зўравонликнинг сабаблари ҳамда шарт-шароитлари бўлган омилларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва баҳолаш;
аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот олиб бориш;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг статистик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда уларни давлат статистика органларига тақдим этиш;
фуқароларни, айниқса хотин-қизларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги, шунингдек ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот-маърифий фаолиятни амалга ошириш;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлашнинг самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
тазйиқ ва зўравонлик содир этиш хавфи бўлган гуруҳларга мансуб шахсларга ёки уларни содир этган шахсларга нисбатан олдини олиш чораларини амалга ошириш;
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга ва уларни ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;
айбдорларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш эканлиги айтиб ўтилди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Зарбдор туманлараро судининг судьяси А.Пулатов