Ўзбекитон Республикаси Президентнинг 08.07.2024 йилдаги "Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-245-сонли қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимиликлари томонидан тижорат банклари кўмагида туман ва шаҳарларда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар ва савдо-кўнгилочар марказларини жойлаштиришни назарда тутувчи мастер-режа лойиҳалари тайёрланди (иловада келтирилган). Улар 2024 йил 1 августга қадар ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари билан келишилган ҳолда тасдиқланиши керак.
2024 йил 1 августдан жорий йил якунига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда ушбу ҳудудлардаги ер участкалари мастер-режаларга мувофиқ аукцион (e-auksion.uz) савдоларига қўйилади.
ВM 2024 йил 7 майдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш жараёнларини ва хусусийлаштириш дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 268-сонли қарори билан 68 та туман ва шаҳарларда халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйлаб замонавий инфратузилмани яратиш, савдо ва сервис объектларини жойлаштириш учун мастер-режалар асосида ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш режаси тасдиқланган
Давлат активларинги бошқариш агентлигига жорий йил якунига қадар халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйлаб замонавий инфратузилмани барпо этиш, савдо ва сервис объектларини жойлаштириш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш, шунингдек ер участкаларини аукцион (e-auksion.uz) саавдоларига чиқариш вазифаси топширилди.
Туман ва шаҳарлар бўйича ишлаб чиқиладиган мастер-режаларнинг асосий йўналишлари:
Шунингдек, мастер-режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришнинг вертикал тизимини яратиш кўзда тутилмоқда, унга мувофиқ жавобгарлик ва вазифалар республика, минтақавий, шунингдек туман (шаҳар) даражаларида тақсимланади.
Б.Маманазаров,
“Электрон онлайн аукционларни
ташкил этиш” АЖ Жиззах вилояти вакили