Жиззах вилояти Зомин тумани Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғини биносида 2024 йил 09 октябрь кунида, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг девонхона мудири Ш.Чўлибоев томонидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан фуқароларнинг конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш борасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Хусусан, айни шу йўналишда мавжуд миллий қонунчилигимизга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу борадаги амалий ишлар изчил давом эттирилаётгани эса, янада эътиборлидир.
Ушбу Қонуннинг 22-моддасида, фуқаролар ва юридик шахсларнинг турар жойни хусусий мулк қилиб олиши асослари
Фуқаролар ва юридик шахслар қуйидаги йўллар билан турар жойни хусусий мулк қилиб олиш ҳуқуқига эга:
якка тартибда уй-жой қуриш;
якка тартибда қурувчиларнинг ширкатлари томонидан уй-жой қуриш;
уй-жой облигацияларини олиш;
уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларида иштирок этиш;
олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш;
умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга бериш;
мерос олиш;
қонунда белгиланган тартибда хусусийлаштириш.
Фуқаролар ва юридик шахслар турар жойларни қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга биноан ҳам хусусий мулк қилиб олишлари мумкин.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
23-модда. Фуқароларга ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш
(23-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан ўзлари ва оила аъзолари яшаши учун фойдаланадилар. Улар уйига, квартирасига бошқа фуқароларни кўчириб киритишга, шунингдек турар жойларни ушбу Кодексда ҳамда ўзга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларда ва тартибда ижарага бериш шартномаси асосида бошқа фуқароларга яшаш учун беришга ҳақлидирлар.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан бошқа фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузмаган ҳолда бошқа мақсадларда фойдаланишга ҳақлидирлар.
Мулкида уйи, квартираси бўлган юридик шахслар уларни ижарага, арендага беришга ҳамда улардан уй-жой тўғрисидаги қонунчиликка зид келмайдиган бошқа мақсадларда фойдаланишга ҳақлидирлар.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ички ишлар органлари тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда амалга оширади деб белгиланганлигини фуқароларга.
Ш.Чўлибоев,
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор
туманлараро судининг девонхона мудири