Янгиобод туманида, шу жумладан Янгиобод ШФЙ ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар 59 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилган, 389 нафар фуқаролар ўз-ўзини банд қилинган, 59 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, 13 нафар фуқароларга ер майдони ажратилиб, деҳқон хўжалиги ташкил этилган, 279 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилган, 21 нафарига субсидиялар ажратилган бўлиб, жами 820 нафар фуқаролар бандлиги таъминланган.
Ҳудуддаги 98 нафар ишсизларнинг 24 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди, 27 нафари ўз-ўзини банд қилинди, ҳозирги кунда ишсизлар сони 47 нафарни ташкил этмоқда. Чет элга ишлашга кетган фуқаро(мигрант)лар сони йил бошида 43 нафар бўлиб, ҳозирги кунда 13 нафари қайтиб келган, 30 нафари чет давлатларида.
Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш борасида жорий йил шу кунга қадар ҳолатига ПҚ-306-сонли қарор бўйича “Кичик бизнесни қўллаб қувватлаш” учун 4 млрд. 120 млн. сўмлик 43 та тавсиянома берилиб, шундан 40 тасига 3 млр. 820 млн. сўм, ПҚ-39-сонли қарор бўйича “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” учун 681,2 млн сўмлик 66 та тавсияномалар берилиб, шундан 65 тасига 641,3 млн. сўм ҳамда “БРБ” нинг янги “Томорқа-бизнес” лойиҳаси бўйича 175 та 3 млрд 31 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди, жами ушбу дастурлар бўйича 7 млрд. 072 млн. сўмлик 279 та имтиёзли кредитлар ажратилди.
Жорий йил шу кунга қадар жами 42 та янги кичик бизнес субъектлари, тадбиркорлик ташкил этилди. Ўз-ўзини банд қилиб, тадбиркорлик қилишлари учун субсидия асосида асбоб-ускуна ажратиш мақсадида 17 нафар “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларида турувчи ишсиз фуқароларга тавсияномалар берилиб, вилоят бошқармаси томонидан буйруқлар чиқарилган. Шу кунга қадар жами 11 нафар “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларида турувчи ишсиз фуқароларга асбоб-ускуналар етказиб берилди.
Энди камбағал оилаларни даромадини ошириш борасида амалга оширилган ишларга тўхталадиган бўлсак,
Бу орқали ҳар бир оиланинг ойлик киши бошига даромади 1,0 млн. сўмдан кам бўлмаслиги таъминланди.
Нозимбек Худойбердиев,
Янгиобод ШФЙ ҳоким ёрдамчиси