Янгиобод тумани ҳудудига коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда.
Белгиланган қатъий карантин ҳамда олиб борилаётган дезинфекция тадбирлари аҳоли саломатлиги сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутаяпти.
Таъкидлаш ўринлики, карантин даврида туманда ҳар куни мунтазам равишда ҳудудга кириб келаётган автомобиллар, савдо расталари, бозор ҳудуди, аҳоли хонадонлари, кўчалар, ккорхона, ташкилот, муассасалар ҳудудлари туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлимининг махсус техникалари ёрдамида дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг туман ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан бу каби профилактик тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.