Тарихдан маълумки, инсоният ҳаётида рўй берган муаммо ва камчиликлар қайси соҳада бўлишидан қатъий назар, аҳилликда бартараф қилиниб келинган.
Юртимиз бошига тушган офатларни бартараф этиш, тинчлигимизга раҳна солмоқчи бўлган босқинчиларни тор- мор этишда халкимизнинг ахилликда кўрсатган жасорати, иккинчи жаҳон урушидаги воқеалар буни яққол исботлайди.
Улуғ мутафаккирларимизнинг илм-фан соҳдсида эришган ютуқларининг боиси хам уларнинг ўз юртига садоқати, халқпарварлиги ва фидоийлигидир. Буюк сиймоларимиз Жалолиддин Мангуберди, Амир Темурнинг ўз рақибларига қарши курашидаги беқиёс куч-қуввати замирида Ватанга бўлган меҳр-мухаббат, садоқат ётади.
Бугун дунё аҳли ҳаётига коронавирус деган бир офат раҳна солиб турган пайтда ҳам бу мураккаб вазиятдан чиқишнинг асосий шартларидан бири аҳиллик эканлиги яна бир бор эътироф этилди.
Ер юзидаги барча давлатлар мазкур пандемияга қарши курашиш учун ҳамкорликда барча чора-тадбирларни кўрмокда, оғир вазиятда бир-бирларини қўллаб-қувватламокда. Европа Иттифоқига аъзо бўлган давлатлар ҳам пандемия туфайли етказилган иқтисодий зарар ва қурбонларни олдини олиш ва уни енгиш учун ҳамкорликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлашмокда.
Халқимизнинг ўзининг азалий қадриятлари, анъаналарига содиқ қолган ҳолда бу офатни енгиб ўтишга куч-қуввати, сабр-тоқати етади. Ўзбек халқи ёлғиз яшаётган, бемор қўшнисига меҳр-оқибатли, жисмонан ва қалбан тозаликка риоя қиладиган, ўзи ва ўзгалар хаёти олдида маъсулиятни ҳис қилишини яна бир бор исботлади. Бу урф-одатлар, анъаналар миллатимиз қонида минг-минг йиллар давомида жўш уриб келмокда.
Коронавирус пандемияси инсониятни сабр-тоқатини синаш учун юборилган бир синовдир.
Бу офатни енгиб ўтишда ҳукуматимиз томонидан ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз, бозорларда нарх-навони бир маромда бўлиши, ҳамда ўзаро ишонч бизга катта кумак булмокда.
А.БОБОТАЕВ,
Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутати