Пандемия даврида карантинда қолган аҳолининг эҳтиёжманд қатламини моддий қўллаб-қувватлаш бирламчи аҳамият касб этади. Юртимизда карантин тартиби узайтирилгани вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилиб, бунда ҳаракатларни чеклаш орқали фуқаролардан имкон қадар тартиб-қоидаларга амал қилиш талаб этилмоқда. Ўз навбатида ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга мунтазам саҳоват ёрдамлари кўрсатилмоқда.