Бугун Янгиобод туманидаги 1 сектор ҳудуди ҳисобланган Совот қишлоғида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни маҳаллалар кесимида аҳолига етказиш ҳамда уларга хуш кайфият улашиш мақсадида ташкил этилган бугунги тадбир ҳар қачонгиданда кўтаринки ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлди.
Тадбирда республика ишчи гуруҳи вакиллари, шоирлар ва театр актёрларининг мазмунли саҳна чиқишлар, ёш спортчиларнинг кўргазмали маҳоратлари, қизиқарли виктариналар ҳамда хонандаларнинг ватанпарварликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари барча йиғилганлар қалбида шукроналик ва фаҳр –ифтихор туйғуларини яна бир карра оширди десак адашмаган бўламиз.
Тадбир доирасида камбағал оилалар рўйхатида бўлган ва ўз ҳаракати ва меҳнати билан ўзини-ўзи банд қилиб, “Темир дафтар”дан чиққан аҳоли вакилларига туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва совғалари улашилди.
Байрам сўнгида юртимизга тинчлик, юртбошимизга соғлик-омонлик ва халқимиз бошига келган турли синовларни мамлакатимиздан йироқ кетишини, олиб борилаётган эзгу ислоҳотларимиз бардавом бўлишини тилаб ёшу-қари дуога қўл очдилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати