Айни кунларда туманимиздаги барча маҳаллалар бўйлаб "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бу каби тадбирлар халқимизга яхши кайфият ва кўтаринкилик бахш этмоқда.
Туманимизнинг чекка ҳудуди бўлган Сармич маҳалласида ҳам таниқли санъаткорлар, олимлар, шоирлар ва ёш иқтидор эгаларидан иборат тарғибот гуруҳи азолари иштирокида аҳоли билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида турли хил кўргазмалар, спорт ўйинлари ва мусобақалар ташкил этилди.
Сармич аҳолиси билан ўтказилган мазкур тадбирда республика ва вилоятимиздан ташриф буюрган таниқли инсонлар, илм-фан намоёндалари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан мулоқотлар ташкил этилиб, аҳолига батафсил тушунчалар берилди.
Тадбир давомида ташкил этилган қизиқарли виктариналар, куй-қўшиқлар ва шоир ҳамда театр актёрларининг бадиий чиқишлари аҳоли қалбига хурсандчилик олиб кириб, фахр-ифтихор туйғуларини яна бир карра оширди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати