Янгиобод туманида чегара қўшинларига қарашли Баландчақир чегара постида Ўзбектистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Ватанимиз байроғи - фахримиз, ғуруримиз!" шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова иштирок этиб, Ўзбеккистон Республикаси Давлат байроғининг яратилиш тарихи, "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берди.
Тадбирда чегара пости бошлиғи А.Артиков, Ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари М.Рахмонбердиевлар сўзга чиқиб, байроғимиз - ғурур ва ифтихоримиз рамзи эканлиги ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Тадбир сўнгида туман Маданият бўлими саъаткорлари томонидан аскарлар ва уларнинг оила аъзолари учун концерт дастури намойиш этилди.