Мамлакатимизда аҳолига қулай яшаш шароитларни яхшилаш мақсадида ижобий қарорлар қабул қилинмоқда. Жумладан, Президентимиз томонидан 2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-3863-сонли қарори қабул қилинди.
Вилоятимизда январ-октябрь ойларида 2 412,9 млрд. сўм қурилиш ишлари амалга оширилган бўлиб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,0 фоизга ўсиши кузатилди. Шу жумладан йирик корхоналар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 91,0 млрд. сўмни ташкил этиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 3,8 фоизни ташкил этди. Кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 75,4 фоизи ёки 1 819,3 млрд. сўмга тўғри келди. Норасмий сектор ҳиссасига эса 20,9 фоизни ёки 502,6 млрд. сўмга тўғри келмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисмини турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди. Уларнинг улуши жами қурилиш ишлари ҳажмида 82,6 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 5,1 пунктга кўпайди.
Фуқаролик объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ҳажми жами қурилиш ишларидаги улуши 10,1 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 пунктга камайди.
Ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишларидаги улуши эса 7,4 фоизни ташкил этди ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 пунктга камайди.
Вилоят статистика бошқармаси
Инвестициялар ва қурилиш
статистикаси бўлими