Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлими ходимларининг саъй-ҳаракати билан бир оила муросага келтирилди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг қарздор М.С дан К.Н га вояга етмаган 3 нафар фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги қарори Янгиобод туман мажбурий ижро бюроси иш юритувида бўлган.
МИБ ходимларининг мазкур оила вакиллари билан ўтказган суҳбатлари ва тушунтириш ишлари натижасида улар ўртасидаги келишмовчиликка барҳам берилиб, ўзаро яраштирилди.
Мажбурий ижро бюроси
Янгиобод туман бўлими