Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармонига асосан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ташкил этилгандан буён шу кунга қадар Янгиобод туман Давлат хизматлари маркази томонидан 703 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларга 13.408 та давлат хизматлари кўрсатилди.
Шунингдек, ФҲДЁ бўлими томонидан шу кунга қадар 2020 йилнинг 01 декабр ҳолатига 629 та туғилганлик, 234 та никоҳ тузилганлик ҳақида 34 та никоҳдан ажралганлик ҳақида ва 139 та ўлим ҳолатлари қайд қилдинди ва давлат хизматлари кўрсатилди.
Янгиобод туманида 8 та МФЙ ва ҚФЙ лар мавжуд бўлиб 28600 дан ортиқ ахоли истиқомат қилади 2018 йил давомида 220 та (103 та юридик шахс, 117 та ЯТТ) тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилиб, 3895 та давлат хизматлари кўрсатилган, 2019 йилда 212 та (108 та юридик шахс 104 та ЯТТ) тадбиркорлар рўйхатдан ўтказилиб, 7906 та давлат хизматлари кўрсатилган ҳамда жорий йилнинг 10 ойи давомида 271 та (123 та юридик шахс 148 та ЯТТ) тадбиркорлар рўйхатдан ўтказилиб, 5117 та давлат хизматлари кўрсатилган.
Шу жумладан, 2018 йил давомида 1 та қўшма корхона, 2 та хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган, 2019 йилда 1 та қўшма корхона, 3 та хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган.
ФҲДЁ бўлими томонидан 2018 йил 01 декабр ҳолатига 544 та туғилганлик, 245 та никоҳ тузилганлик ҳақида 27 та никоҳдан ажралганлик ҳақида ва 134 та ўлим ҳолатлари қайд қилинди ва давлат хизматлари кўрсатилган.
Шу жумладан, 2018 йил давомида 4 та фуқаро туғилганлиги вақтида қайд қилинмаганлиги аниқланиб туғилиш гувоҳнома расмийлаштирилган.
2019 йил 01 декабр ҳолатига 519 та туғилганлик, 230 та никоҳ тузилганлик ҳақида 22 та никоҳдан ажралганлик ҳақида ва 117 та ўлим ҳолатлари қайд қилинди ва давлат хизматлари кўрсатилган.
Шу жумладан, 2018 йил давомида 4 та фуқаро туғилганлиги вақтида қайд қилинмаганлиги аниқланиб туғилиш гувоҳнома расмийлаштирилган, 2019 йил давомида 5 та фуқаро туғилганлиги вақтида қайд қилинмаганлиги аниқланиб туғилиш гувоҳнома расмийлаштирилган, 2020 йил давомида 2 та фуқаро туғилганлиги вақтида қайд қилинмаганлиги аниқланиб туғилиш гувоҳнома расмийлаштирилган.
Янгиобод туманида жами 28670 та ахоли бўлиб 8 та МФЙ ва ШФЙ мавжуд туман ахолисига мобиль (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш учун хафтанинг шанба, якшанба кунлари сайёр тартибда ахоли ўртасида давлат хизматлари кўрсатилди.
Ҳар бир тадбиркорнинг ўз фаолиятини бошлаш учун қўядиган илк қадами давлат рўйхатидан ўтиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу жараённи максимал даражада соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбиркорларни рўйхатдан ўтказишнинг махсус автоматлаштирилган тизими яратилганлиги сабабли, бизнесни Давлат хизматлари марказлари орқали атиги 15-20 дақиқа ичида рўйхатдан ўтказиш имкони яратилди. Шу билан бирга, уларга Давлат хизматлари марказларига келмасдан, онлайн тарзда интернет орқали (fo.birdarcha.uz) рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди.
Тадбиркорлик суъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида тижорат банкларида ҳисоб рақамини очиш йўлга қўйилди.
2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматлари марказларида фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли эканлиги белгиланди.
А. Каримжонов,
Янгиобод туман давлат хизматлари маркази директори