Охирги йилларида юртимизда таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, эртанги кунимизнинг муносиб давомчиларини камолга етказишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий механизми яратилди.
Соҳага оид қабул қилинган қатор давлат дастурларига биноан кўплаб таълим муассасалари янгидан қурилди, энг замонавий ўқув анжомлари билан таъминланди. Бу борадаги ишлар бугунги кунда янада жадал тус олмоқда. Дунё тараққиёти шиддати барча соҳа каби таълим-тарбия жараёнига ҳам янгича ёндашувни, инновацион технологияларни татбиқ қилишни тақозо этаяпти.
Халқ таълими тизими олдига қўйилаётган шу каби вазифаларни тўлақонли бажариш, амалий натижаларни янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар биз бошлангич таълим ўқитувчилари, педагоглар зиммасига янада улкан вазифаларни қўймоқда.
Таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини таъминлашда педагог-тарбиячиларнинг касбий маҳорати муҳим ўрин тутади. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг устоз ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилан учрашувдаги маърузасида педагогларнинг савиясини, мавқеъини ошириш, таълим-тарбия тизимини комплекс ривожлантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар. Айни пайтда халқ таълими тизимида педагогларнинг касбий ва маънавий савиясини янада юксалтириш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?— Дарҳақиқат, ёш авлодга замон талаблари асосида билим бериш учун, табиийки, ўқитувчи-педагоглар малакаси ва маҳорати юксак бўлмоғи лозим. Айниқса, бугун ёшлар жуда илғор фикрламоқда. Дарсларни уларнинг талабига мос, юқори даражада ташкил этиш учун ўқитувчи мунтазам равишда ҳар бир машғулотга алоҳида тайёргарлик кўриши зарур. Шу нуқтаи назардан, халқ таълими тизимига янги ва замонавий таълим технологияларини, ўқув дастурларини жорий этиш билан бирга, педагогларнинг касбий маҳоратини изчил ошириб бориш мақсадга мувофиқдир.
Давлат ҳамда жамият равнақи ёш авлоднинг интеллектуал салоҳияти, интилиши, шижоати билан узвий боғлиқ. Шунга кўра, таълим-тарбияни замон талаблари асосида такомиллаштиришга мамлакатимиз барқарор ривожининг муҳим шарти сифатида ёндашилаётгани айни муддаодир. Зеро, она Ватанга садоқатли, билимли, чинакам комил инсонларни вояга етказиш бугун барчамизнинг улуғвор мақсадимизга айланган. Зеро, Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади. Унинг тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш — асосий мақсадимиздир.
Наргиза Мустафоқулова,
Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, 12-мактаб ўқитувчиси