Зомин туманидаги Ёшлар марказида Зомин ва Янгиобод туман ёшлари билан "Рахбар ва ёшлар" учрашуви ташкил қилинди.
Учрашувда вилоят ДХХ бошлигининг 1-ўринбосари Ё.Худойкулов, Вилоят хокими ўринбосари О. Ашурматов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Худойшукуров, тижорат банк рахбарлари ва вилоят ташкилот рабарлари иштирок этди.
Учрашув давомида Янгиобод туманининг 25 нафар ёшлари тадбиркорлик (балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, олтинкўз) йўналишига кредитлар олиш, ер олиш каби бир қатор жами 14 ta муаммо ва таклифлар билан иштирок этишди. Учрашувда Абдулабизов Жавохир ва Худойбердиев Дилмуродлар томонидан билдирилган таклифлар барчани диққат марказида бўлди.
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги
Янгиобод туман бўлими