Янгиобод туманида сўнги йилларда мавжуд шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида бир қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Туманда ҳозирги кунда 60 дан ортиқ саноат корхоналари мавжуд.
Жумладан, 3 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга "Баландчақир текстил" МЧЖ фаолият юритмоқда.
Бугун мазкур корхона фаолияти билан кенг оммани таништириш мақсадида туман раҳбари иштирокида Пресс тур ташкил этилди.
Пресс тур давомида иштирокчилар корхонанинг бугунги фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳамда корхонанинг истиқболдаги режалари билан яқиндан таништирилди.
Шу жумладан, туман саноат салоҳиятини ошириш, тармоқни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб кейинги йилда “Баландчақир Текстил” МЧЖ да "Трикотаж мато тўқиш, бўяш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши таъкидланди.