Янгиобод туман мажбурий ижро бюроси ходимлари ўз хизмат вазифаси жараёнида нафақат қарз ундириш, балки, оилаларни мустаҳкамлаш, уларни парчаланиб кетишининг олдини олиш ва низоли оилаларни муросага келтириш каби ҳолатларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.
Шу йилнинг 20 август куни фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарздор М.С дан ундирувчи И.С га вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги қарори Янгиобод туман мажбурий ижро бюроси иш юритувида бўлган.
Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди. Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида ота ва она ўзаро муросага келтирилиб, улар томонидан оилаларини тиклаш истаклари билдирилди ва ижро иши тўхтатилган.
Мажбурий ижро бюроси
Янгиобод туман бўлими