Ёшларни жисмонан соғлом ва баркамол этиб камол топишлари ҳамда таътил вақтида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Янгиобод туманидаги барча таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар ўртасида турли хил спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Шу каби спорт тадбирларидан бири бугун Янгиобод касб-ҳунар мактаби спорт залида бўлиб ўтди.
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган мини футбол мусобақасига туман ҳокими И.Матиев ҳам ташриф буюриб, спортчи ёшлар билан учрашди ва уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур барча шароит ва имкониятларни янада яхшилаш ҳамда ҳар доим қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.