Ёшлармизни ватанпарварлик ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларида "Ватанпарварлик" ойлиги бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси 11-алоҳида отряд (Янгиобод туманидаги объектларни қўриқлаш бўйича) ходимлари ва туман халқ таълими бўлими ходимлари томонидан ёш авлодни ёш авлодни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда келажакда баркамол инсон бўлиб камолга етишиши мақсадда барча таълим муассасаларида “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остида ватанпарварликни мадҳ этувчи тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, тумандаги 12 умумий ўрта таълим мактабида ҳам қурол-аслаҳа кўргазмалари ташкил этилди ва ёшларга ҳарбийлар фаолияти кенг тушунтирилиб, бунеинг натижасида ёшлар катта тассуротларга эга бўлдилар.