Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Ёшлар маънавиятни юксалтириш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси раҳбари Абдураҳмонова Сабоҳат Абдуқаҳҳоровна Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 январдаги буйруғига асосан "MA'NAVIY-MA'RIFIY ISHLAR A'LOCHISI" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бўлиб ўтган маросимда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал майор Ғайрат Қодиров тантанали тарзда топширди.