Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, Янгиобод тумани ҳокимлиги ва MY5 телеканали ҳамкорлигида Янгиобод тумани «Хўжамушкент» ҚФЙ да яшовчи оилалар билан учрашув ташкил этилди.
Ушбу тарғибот дастуридан кўзланган асосий мақсад шундан иборатки, маҳаллий аҳолини ўз-ўзини иш билан таъминлаш ва ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида уй меҳмонхоналарини ташкил этиш, уларнинг хизмат кўрсатиш фаолиятини яхшилашдир.
Бундан ташқари, ҚФЙ ҳудудида жойлашган «Хўжамушкент ота» зиёратгоҳи атрофида зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, жумладан, зиёрат одобини таништирувчи қўлланмалар, эсдалик совғалари сотадиган савдо шаҳобчалари, узоқ масофадан ташриф буюрувчилар учун меҳмон уйлари ташкил қилиш ҳамда саёҳат маршрутларини кенгайтириш каби вазифалар ҳам белгилаб олинди.