Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Янгиобод тумани Янгиобод шаҳарчасида "Соғлом хаёт учун 5000 қадам" юриш марафони ташкил этилди.
Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, маҳалла ва оилани қўллаб-қувваташ туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида бўлиб ўтган акцияда 200 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
Кўтаринки ва жонли руҳда бўлиб ўтган марафонда кўнгилли ёшлар билан бир қаторда маҳалла фаоллари ҳам хуш кайфият билан иштирок этишди.