Фориш туман иктисодий судининг 26.01.2021 йилдаги ижро варақасига кўра қарздор “Соҳибкор иқболи” фермер хўжалигидан ундирувчи “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 105.440.143 сум қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати шу йилнинг 27 январь куни Мажбурий ижро бюроси Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 27.01.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
МИБ Янгиобод тумаани бўлими томонидан 2021 йил 5 февраль куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланиб, Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига кўра ижро иши юритишдан тамомланган.
МИБ Янгиобод туман бўлими