Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида Янгиобод тумани уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича "Туман ДСИ рахбари кубоги " мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада 90 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобоқа сўнгида ғолиб-совриндорлар туман ДСИ ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан махсус диплом, медалллар шодаси ва эссалик совғалари билан тақдирландилар.