Жорий йилнинг 13-14 март кунлари «Билим инсонни улуғлайди» номли шиор остида Қўқон университети ташаббуси билан «Қоракўл зиё» нодавлат таълим муассасаси ҳамкорлигида ўқувчилар ўртасида математика фанидан «Қўқон олимпиадаси»нинг республика босқичи ўтказилмоқда.
Умумий ҳисобда республиканинг 14 та ҳудудидаги ўрта таълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги мактаблар, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим муассасаларининг жами 350 нафарга яқин ўқувчилари қатнашмоқда.
Республика босқичига қадар туман (шаҳар) босқичида 60 000 нафарга яқин, ҳудудий босқичида 6 100 нафар ўқувчи ДТМ томонидан махсус тузилган тест синовларида иштирок этди.
Янгиободлик ёш математик Ҳолиқулов Авазбек Илёсжон ўғлига фақат ва фақат ғалаба тилаб қоламиз!