Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли ва 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармонларига асосан туризм объектларининг мухандислик-коммуникация тармоқлари, коммунал ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш, туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш ишларини олиб бориш, маданий-кўнгилочар инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ижросини ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқарма вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Азизбек Эгамбердиев раҳбарлигида Зомин, Янгиобод ва Фориш туманлари ҳудудида жойлашган ички ва зиёрат туризм инфратузилмалари кўздан кечирилди.
Шунга кўра, вилоятимиз ҳудудида жойлашган маданий мерос объектларини рестоврация ва консервация қилиш, ободонлаштириш;
туризм ва ёндош инфратузилмаларни барпо этиш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизациялаш; йўл инфратузилмасини яхшилаш;
ичимлик суви, канализация ва бошқа мухандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш;
туризм коллежи ва техникумларини таъмирлаш ҳамда яна бир қатор бошқа тадбирлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида туризм объектлари: Янгиобод туманидаги «Хўжамушкент ота» зиёратгоҳи, Зомин туманидаги «Хўжайи Сероб ота» зиёратгоҳи, Фориш туманидаги «Хўжа Боғбон ота» зиёратгоҳи, «Ухум» МФЙ да жойлашган туризм объектлари ҳамда Қўмита тасарруфидаги Зомин туризм ва сервис коллежи каби бир қатор жойларнинг туризм инфратузилмалари ўрганилди.
Ўрганиш ишлари сўнгида туризм объектларида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди ҳамда вилоят туризм салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча талаб ва таклифлар кўриб чиқилди.