Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмаш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармони ижросини таъминлаш ва кекса авлод вакиллари орасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида "Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла" танловининг туман босқичи доирасида Янгиобод туманидаги махалла фукаролар йиғинлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобоқа ўтказилди.
Мусобақада барча маҳаллалардан ташриф буюрган 55 ёшдан юқори ёшдаги авлод вакиллари иштирок этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра "Ҳавотоғ ҚФЙ" жамоаси 3-ўринни, "Янгиобод-1965" жамоаси 2-ўринни, "Янгиобод ШФЙ" жамоаси эса ўзининг бор маҳоратини ишга солиб мутлақ ғолибга айланди ва мусобака кубогига сазовор бўлди.
Мусобака якунида ғолиб ва совриндорлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.