Маълумки, кўпгина давлатларда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам жорий йилда коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилади. Хўш, ушбу жараён Янгиобод туманида қай тарзда амалга оширилади ва биринчи бўлиб кимлар эмланади?
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Янгиобод туман СЭО ва ЖС бўлими эпидемиолог врачи А.Абдуқаюмовнинг таъкидлашича, жорий йилда туманда 4000 минг нафардан ортиқ фуқаролар COVID-19га қарши вакцина билан мутлақо бепул ҳамда босқичма-босқич эмланиши режалаштирилган.
Ушбу жараёнларда биринчи навбатда 65 ёшдан ошган кексалар, сурункали касалликлари бор шахслар, мактаб ўқитувчилари, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари эмланади.
Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади.